Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати Б А Ё Н О Т И

16 Август 2022 14:02 1939 Чоп этиш

Халқ депутатлари Бўстон (Андижон вилояти) туман кенгашининг жорий йилнинг 10 август куни қабул қилиниб, 12 август санаси билан e-qaror.gov.uz электрон платформасига жойлаштирилган VI-45-74-1-19-К/22-сонли қарори суд ишларига аралашиш, судья дахлсизлигига таъсир ўтказиш эҳтимолини яққол юзага келтиради, бу эса маҳаллий кенгашнинг ўз ваколати доирасидан  четга чиққанини англатади.

“Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 41-моддасида туман (шаҳар) даражасидаги жиноят, фуқарлик, иқтисодий судлар раислари халқ депутатлари маҳалий кенгашига фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисида  бир йилда камида бир марта ахборот тақдим этиши белгиланган. Суд раисларининг ахбороти муҳокама этилмайди, балки маълумот учун қабул қилинади.

Халқ депутатлари Бўстон туман кенгашининг қайд этилган қарорида (1-банд) жиноят ишлари бўйича  мазкур туман суди раисининг 2022 йилнинг иккинчи чорагига оид ахбороти маълумот учун қабул қилинган бўлса-да, унинг 2-бандида шу судга (суд раисига!) қатор вазифалар юклатиладики, бу суд ҳокимияти мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигига оид конституциявий нормаларга мутлақо зиддир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, шунингдек, “Судлар тўғрисида”ги қонунга (1-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади. Ушбу қонуннинг 9-моддасида судьялар мустақил ва  фақат қонунга бўйсуниши, уларга одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган.

Иккинчидан, халқ депутатлари Бўстон туман кенгашининг ушбу қарори  “...Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил ПФ-6127-сонли  фармони ижросини таъминлаш (?)  ҳамда судьялик касбига тайёрлаш (?) ва тайинлаш тизимини такомиллаштириш (?), малакали кадрларни танлаш... мақсадида” қабул қилингани наинки қонун, балки оддий мантиққа ҳам тўғри келмайди. Негаки, давлат раҳбарининг қайд этилгани фармони ижроси, шунингдек судьялик касбига тайёрлаш, тайинлаш ёки малкали кадрларни танлашга каби вазифалар маҳаллий кенгашлар ваколатига кирмайди ва бу борада уларга аниқ мажбуриятлар юклатилмаган. Аксинча,  қайд этилган  вазифалар Судьялар олий кенгашининг тўғридан тўғри ваколатига оид бўлиб,  бу борадаги фаолиятини фақат қонунга бўйсунган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек мансабдор шахслардан мустақил равишда амалга оширади.

 Баён этилганлардан келиб чиқиб, Судьялар олий кенгаши Халқ депутатлари Бўстон туман кенгашининг 2022 йил 10  август кунги VI-45-74-1-19-К/22-сонли қарорини тоқат қилиб бўлайдиган ҳолат деб, баҳолайди ва у тегишли тартибда бекор қилишини  шарт.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech