Кенгашдан сўнг: кимлар илк бор судьялик лавозимига тайинланди?

30 Август 2022 20:47 4057 Чоп этиш

Судьялар олий кенгашининг бугунги йиғилиши қизғин муҳокамаларга  бой тарзда ўтиши аввалдан маълум эди. Чунки, кун тартибидан илк бор судьялик лавозимига тайинлаш масаласи ҳам ўрин олган бўлиб, ўн учта ўринга йигирма етти нафар номзоддан муносибларини танлаш талаб этиларди-да.

Очиқ танлов ва муқобиллик асосида ўтган тайинловга оид жараёнларни оммавий ахборот воситалари ходимларига бевосита, номзодларнинг яқинларига эса билвосита (онлайн) кузатиш имконияти яратилдики, бу очиқлик ва шаффофликни таъминлаш баробарида муҳокамалар қизғин ўтганини билдиради.

Якунда Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабини муваффақиятли тамомлаган номзодларнинг ўн икки нафарига ишонч билдирилди.  Қолганларига яна бир бор имконият берилади.

Ишонч билдирилган номзодларнинг хонадонида бугун қўшалоқ  қувонч. Чунки, Истиқлол байрами арафасида илк бор судьялик лавозимига тайинланмоқ доим ҳам учрайвермайдиган ҳодиса ҳисобланади.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Мусаев Умидбек Максудбекович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг судьяси лавозимига;

Очилов Хасан Рашидович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг судьяси лавозимига;

Одилов Жаҳонгир Шухратович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг судьяси лавозимига;

Худайбергенов Артур Германович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Худайбергенова Амина Турганбаевна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Бегматов Азизбек Шохобидинович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг судьяси лавозимига;

Абдиев Хуршидбек Каттабекович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Исмоилов Камолиддин Абдусамин ўғли – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Тўраева Нилуфар Эсановна  – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Мустафаев Бахтиёр Улашович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Хусанов Улугбек Равшанович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Мирзаматов Шокиржон Мамадалиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

 

Судьялар олий кенгаши

 матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech