Санамай саккиз дейилавермаса-да!..

5 Сентябрь 2022 14:59 1161 Чоп этиш

Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курси (2022/2023 ўқув йили) учун мутахассислик фани  бўйича  бўлиб ўтган тест имтиҳонлари “Kompromatuzb” канали эътиборини тортибди.  Раҳмат.

Хабарда мазмунига кўра, тест имтиҳонларига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти  судларининг айрим судьялари жалб қилиниши натижасида улар тайинлаган суд мажлислари бошқа кунларга қолдирилган, бу ҳол судланувчиларнинг ҳуқуқлари бузилишига олиб келганидан ташқари мажбурий меҳнатга  ҳам ўхшаб кетяптими?!

Яхшигина иддао ва писандалар билан йўғрилган бир парчагина хабарга “Имтиҳонларга ҳеч ким иш жойидан зудликда чиқиртириб олингани йўқ, тест синовлари ҳам бежиз соат 17.00.да  белгиланмади, мақсад - талабгорларга қулай шароит яратишдан ташқари имтиҳонларга жалб қилинган айрим судьяларнинг ишига халал бермаслик эди, демак, бу жараёнда бировнинг ҳуқуқлари бузилиши ёки мажбурий меҳнат хусусида гап бўлиши мумкинмас!” дея умумийроқ муносабат билдиришдан осони йўқ. 

Бироқ  шу хабар баҳона яна икки оғиз гап айтмоққа имконият туғилдики,  юқорида айтилган “раҳмат”нинг  боиси шунда.

Суд ҳокимияти мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигини  самарали таъминлаш ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида устувор аҳамият касб этаётгани маълум. Натижада судьяларни лавозимларига танлаш ва тайинлашга оид мутлақо янги тартиблар жорий этилиб, барча масъулият судьялар ҳамжамиятининг ўзига юклатилдики, бу суд ҳокимиятини мустақиллиги йўлида катта ва жиддий қадам ҳисобланади.

 Ўзгаришлар нафақт судьяларни танлаш ва тайинлашда, балки уларни шу лавозимга тайёрлашга ҳам тааллуқли бўлиб, бунинг ҳосиласи сифатида Кенгаш ҳузурида Судьялар олий мактаби ташкил этилди, таҳсиллар “судьяни судья ўқитади” тамойили асосида олиб борилмоқда. Мазкур тамойил Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курси синов имтиҳонларига тизимнинг таниқли олим ва мутахассислари қатори фаолият юритаётган судьяларни ҳам жалб этишни тақазо қилиши ўз-ўзидан равшан (шундаям тест синовларига эмас, тест жараёни ДТМ мутахассислари томонидан ўтказилишига таъкид шарт эмас).  Шундай экан, буни “мажбурий меҳнат!” деб, жар солишни янгиликлардан бехабар одамнинг ортиқча маҳмадоналигига ўхшатилса,  кўпам бўртиб кетмас.

Алқисса, “Хўш, Судьялар олий кенгаши нима дейди?” деган саволга жавоб шу.

 

Судьялар олий кенгаши

 матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech