Кечаги ҳаяжонларнинг бугунги қувончи

5 Сентябрь 2022 18:34 839 Чоп этиш

 

Саноқли кунларгина аввал катта ҳаяжон (ва маълум даражада хавотирлар) билан  Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига имтиҳон топширганларнинг 139 нафари бугун катта қувонч оғушида. Улар тингловчиликка қабул қилиниб, илк сабоқни олишга ҳам улгурди.

Эътиборлиси, биринчи дарсларни Судьялар олий кенгаши, Олий суд ҳамда Судьялар ассоциацияси  мутасаддилари шахсан ўтиб бердилар.

Ушбу жараён Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида – 2022-2023 ўқув йилига қабул қилинган тингловчилари учун тантанали очилиш маросимининг мантиқий давомига айланди.

Жорий ўқув йилида, юқорида айтилганидек, 139 нафар тингловчи қабул қилинди, уларнинг 110 нафари эркаклар, 29 нафари эса нозик жинс вакилалари ҳисобланади. Тингловчиларнинг 30 нафар магистр дипломига, 36 нафари эса инглиз тили бўйича тегишли шаҳодатга эга.

 Шунингдек, уларнинг 90 нафари суд, 9 нафари прокуратура, 4 нафари ички ишлар, 11 нафари адлия,  2 нафари миллий гвардия ва божхона органларида фаолият кўрсатган.  Бундан ташқари тингловчилар орасида бунгача адвокатлар ва хусусий  амалиёт билан шуғулланган нотариуслар 14 нафарни ташкил этади.

Қувончли бошлаган таҳсил якуни ҳам шундай бўлсин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech