Кенгашдан сўнг. Қайси судьялар ваколат муддати даврига қайта тайинланди?
Хабар қилинганидек, бугун Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгаш ваколатига оид қатор масалалар кўриб чиқилган йиғилишда очиқ танлов ва муқобиллик асосида бир неча нафар судьялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Аскаров Ваҳоб Қамбардинович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Касимов Бахтиёр Муйдинович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.
Яхёхужаев Рахмонхон Ғозиевич – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Мамараимов Асқар Нематович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Шеробод туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
Ялгашев Гиёсиддин Тулкинович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.
Мамаражабов Лутфулла Хайруллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
Мадрахимов Фахриддин Адхамжон ўғли – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати