Бир гуруҳ номзодлар илк бор судьялик лавозимига тайинланди

23 Сентябрь 2022 19:58 4096 Чоп этиш

Судьялар олий кенгашининг бугун бўлиб ўтган навбатдаги йиғилиши аввалгиларга қараганда бироз узоқроқ давом этди. Бу кун тартибидаги масалалар кам ёки кўплигига эмас, балки  муҳокамалари қизғин ўтгани, энг муҳими, илк бор судьялик лавозими учун очиқ танлов иштирок этган номзодлар сонига  боғлиқ бўлди.

 Очиқ танлов ва муқобиллик асосида ўтган тайинловлар натижаси кўра, бугун судьялар ҳамжамияти аъзолари 18 нафарга кўпайди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Хасанов Бахтиёржон Абдумуталибович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг судьяси лавозимига;

Ваҳобов Шоҳруҳ Тожидинович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Булоқбоши туман судининг раиси лавозимига;

Кимсанов Нодиржон Солижонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Эрматов Ярашжон Баратович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Умурзаков Асқар Мирзаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг раиси лавозимига;

Қахрамонов Алижон Қахрамонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Бобажонов Элёрбек Рашидович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Нишанов Санжар Юлдибаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Хайитов Мирзохид Акрамович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг судьяси лавозимига;

Жумаев Анвар Ҳамроқулович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси лавозимига;

Якубов Ғайрат Умирзоқович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Шукуров Акмалжон Шокирович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Саидова Лола Саибжановна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Олламов Алишер Ярашович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Мухиддинов Абдурасул Рахимович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти Чуст туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Давлатов Хикмат Баратович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти Андижон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Санокулов Фазлиддин Носимович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Навоий вилояти Навоий туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Хожамуратов Камалатдин Сифадинович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

 

Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати    

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech