Айрим судьялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди
Хабар қилинганидек, бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида Кенгаш ваколатига оид қатор масалалар қатори айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлаш ҳам муҳокама қилинди.
Муқобиллик ва очиқ танлов шаклида ўтган тайинлов якунларига кўра, қўйидаги судьяларнинг иш жойи ўзгарадиган бўлди.
Судьялар олий кенгаши қарорига кўра:
Маннатов Одил Фарходович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.
Қорабоев Иброҳим Анарбоевич – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Худайбердиев Фарҳод Фарманович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
Негматов Гайратжон Фазлиддинович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
Ҳамроқулов Сухроб Қурбонович – судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Тожиев Уткир Усанович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти Шеробод туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Хакимов Ханжар Зиядиллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.
Рустамов Зоир Аманович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Денов туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
Тожиев Зокиржон Холбоевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти Денов туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.
Шунингдек:
Машкуров Ғайрат Абдужалилович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;
Мухаммедов Холис Мухлисович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати