Кенгашдан сўнг: навбатдаги муддатга тайинланган судьялар маълум бўлди

11 Октябрь 2022 18:39 2519 Чоп этиш

Хабар қилинганидек, бугун Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. 

Кенгаш аъзолари томонидан кун тартибидан ўрин олган бир неча масалалар қатори ваколат муддати якунига етган айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишининг навбатдаги ўн йиллик муддатига тайинлашга оид масала ҳам муҳокама қилинди.

Якунда Кенгаш қарорига мувофиқ:

Эргашев Рустамжон Туйчибаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилояти Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Ходжаев Кодирхон Сайфуллахонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;

Махмудов Ойбек Аллаберганович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Рузметов Мурод Улуғбекович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Хазорасп туман судининг раиси лавозимига;

Рўзимов Элёр Ўктамович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг раиси лавозимига;

Абдуллаев Бобур Махмудович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Юсупов Дилмурод Бахтиярович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Хоразм вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Аллабергенов Сардор Зарипович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Хоразм вилояти Урганч туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Абдулакимов Анвар Болтаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро маъмурий судининг раиси лавозимига;

Аликулов Аъзамберди Холматович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Мирзаев Абдусалом Қурбанпулатович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланди.

 Шунингдек:

Куконбоев Хислатжон Мухторович – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

 

Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

                                     

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech