Кенгашга хориждан меҳмон келди

24 Октябрь 2022 21:01 607 Чоп этиш

Бугун Судьялар олий кенгашида Германия халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармасининг (IRZ) Берлин ваколатхонаси ва Осиё бўйича лойиҳалар раҳбари Ангела Шмайнк билан учрашув бўлиб ўтди.

Аввалига Кенгаш раиси Х. Ёдгоров меҳмонга судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, танлаш ва тайёрлаш бўйича амалга оширилган ишлар, бу борада  жорий этилган янгиликлар ва уларнинг амалий самарали ҳақида мухтасар маълумот бериб ўтди. Сўнг судьялар корпуси шакллантиришда халқаро амалиёт, илғор давлатлар, хусусан, Германия тажрибасини ўрганиш фойдадан холи бўлмаётгани қайд этиб ўтилди.

Ўтган йили  Судьялар олий кенгаши ва Германия халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармаси  (IRZ) ҳамкорлигида муваффақиятли ўтказилган  ўқув-семинарлар  мамнуният билан тилга олинди.

Якунда судьялар малакасини ошириш бўйича халқаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.

                                                                                                                                                                                                                                                     

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech