Судьялар олий кенгаши IOJT аъзолигига қандай қабул қилинди?

3 Ноябрь 2022 11:45 1426 Чоп этиш

Канаданинг Оттава шаҳрида Судьялар малакасини ошириш халқаро ташкилотининг (IOJT) навбатдаги конференцияси бўлиб ўтаётгани, унда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг доимий асосда фаолият кўрсатувчи икки аъзоси – Хуршид Содиқов ва Ҳусниддин Камолов  иштирок этаётгани хабари берилганди.

Халқаро тадбирдаги воқеалар ривожи Ўзбекистон делегацияси учун кутилмаган ва ёқимли ҳолатни тақдим этди.

Гап шундаки, конференциядаги иштирок этаётган Судьялар олий кенгаши вакилларининг мамлакатимизда ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, хусусан, судьяларни тайёрлаш, танлаш ва тайинлашда жорий этилган янги тартиблар, айни жараёнда замонавий ахборот-технологиялари жорий этилиши ва унинг ижобий натижалари, шунингдек, судьялар фаолиятини электрон баҳолаш рейтинг дастури ҳамда уларни психологик тестдан ўтказиш амалиёти, Судьялар клуби фаолияти бўйича тақдимоти иштирокчиларда қатта қизиқиш уйғотди.

Тақдимотдан сўнг Ўзбекистон томонига мазкур халқаро ташкилот аъзолиги таклиф этилди.  Ушбу таклиф  мамалакатимизда ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг ҳақли эътирофи ҳамдир.

Таклиф мамнуният қарши олишини натижасида  Судьялар олий кенгаши ушбу халқаро ташкилот аъзолигига қабул қилинди. Шу муносабат билан кеча вакилларимиз тарихда биринчи марта ташкилот ассамбляси кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бериш жараёнида тўлақонли аъзо сифатида иштирок этди.

Судьялар малакасини ошириш халқаро ташкилоти (IOJT) 2002 йилда бутун дунё бўйлаб судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

IOJT ўз  фаолиятини халқаро ва минтақавий конференциялар ва тажриба алмашинувлар орқали амалга оширади. Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш ишларини ташкил этиш ва ривожлантириш стратегияларини муҳокама қилиш, самарали ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, профессор-ўқитувчилар салоҳиятини ошириш, ўқитиш методикасини такомиллаштириш  халқаро ташкилот фаолиятининг устувор йўналиши қилиб белгиланган.

Айни пайтда 77 мамлакатнинг 125 та судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш ва судьялар малакасини оширишга маъcул ташкилотлар ҳамда таълим муассасалари мазкур халқаро ташкилот аъзолари ҳисобланади.

 

Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech