Бу сафар “қоқилган”лар ҳам, “йиқилган”лар ҳам бўлмади
Хабар қилинганидек, бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида бир қанча масалалар қатори ваколат муддати якунига етган 11 нафар судьяни ушбу лавозимда бўлишининг навбатдаги муддатига тайинлашга оид масала ҳам кўриб чиқилди.
Эътиборлиси, барчасига ишонч билдириши натижасида фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Яъниким, уларнинг тўққиз нафари бугуннинг ўзида судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатга тайинланган бўлса, икки нафари бўйича худди шу мазмунда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимнома киритилди (эслатиб ўтамиз, қонунга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьялари Судьялар олий кенгашининг тақдимномасига биноан Жўқорғи Кенгес томонидан лавозимга тайинланади).
Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ:
Аллабердиев Санжар Абдушукурович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;
Жабборов Акбаржон Амруллоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси лавозимига;
Ташев Ашурали Актамевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судининг раиси лавозимига;
Авезов Адиз Муродбекович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман судининг раиси лавозимига;
Акрамов Аброрхон Агзамович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Мавлонов Зуҳриддин Эркинович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Тўхтабоев Шухратжон Турғунбоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Наманган вилояти Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;
Юсупов Ихтиёржон Адхамович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;
Зайниддинова Латофат Сайфиддиновна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати