Вазир Тошқулов иқтисодий судга келди

23 Ноябрь 2022 13:03 962 Чоп этиш

Тошкент туманлараро иқтисодий суди ташаббуси билан ташкил этилган бу галги маърифий тадбирга Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов  таклиф этилди.

Айнан олий ва ўрта махсус таълими вазири таклиф этилгани бежиз эмас.

 Маълумки, давлат раҳбари томонидан 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида белгилаб берилган  5 та асосий вазифанинг биринчиси таълим бўлса, иккинчиси суд ҳисобланади.

Шу нуқтаи назардан вазир олий таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтди. Таъкидландики, Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқаро учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади.Ушбу юксак марраларга эришиш учун 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида 5 та асосий вазифалар белгилаб олинди. Шунинг биринчиси таълим соҳасида фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратиш бўйича  изчил ишлар давом эттирилади.

Иккинчидан, суд тизими мустақил бўлмас экан, ҳар қандай жамиятда ривожланиш бўлмайди. Янги Ўзбекистонда ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак. Давра суҳбатида суд тизимига бўлган ҳурматни фуқаролар ўртасида шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 Ўз навбатида вазирга суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар Тошкент туманлараро иқтисодий суди мисолида сўзлаб берилди.

                                                                                                                                                                                                                                                  Муҳиддин Султонов,

Тошкент туманлараро иқтисодий суди раис ўринбосари

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech