Кенгашдан сўнг: айрим судьялар янги муддатга тайнланди

10 Декабрь 2022 18:29 3067 Чоп этиш

Ваколат муддати якунига етган судьяларни ушбу лавозимда бўлишининг навбатдаги муддатига тайинлашга доир масала қисқа муҳокама талаб этмайди. Аксинча, мазкур жараён бошқа масалаларга  нисбатан узоқроқ муҳокама этадики, бунинг сабаби маълум: бунда наинки судьянинг профессионал салоҳияти яна бир бор синовдан ўтказилади, балки аввалги муддати давридаги фаолияти ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг йиғилишида ҳам ваколати муддати якунига етган йигирма нафар яқин судьяларни ушбу лавозимда бўлишининг навбатдаги ўн йиллик муддатга тайинлашга оид масала одатдагидек жиддий муҳокама этилди.

Якунда Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Ачилов Жасур Рахматович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Ёриев Илхом Олимович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ўртачирчиқ туман судининг раиси лавозимига;

Бахриев Мизроб Джамшитович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Жиззах вилояти Жиззах туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Рустамов Тимур Алишерович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси лавозимига;

Очилов Шерали Абдусаломович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Хамидов Акбар Бекназарович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Навоий вилояти Кармана туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;

Солиев Санжар Юсуфович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Тошпулатов Азиз Акромович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Абраев Илхом Абдуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Назаров Комилжон Абдусаидович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман судининг раиси лавозимига;

Бобомуратова Нилуфар Сайпитдиновна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Рахимов Зарифжон Ахмадович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ туман судининг раиси лавозимига;

Хайдаров Бегзод Шухратович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йил муддатига Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Эгамов Нозимжон Мадаминович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланди.

 

Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech