Кенгашдан сўнг: кимнинг фаолиятида қандай ўзгаришлар?
Хабар қилинганидек, бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгаши йиғилишида айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишининг навбатдаги, айримларини ваколати муддати даврига қайта тайинлашга оид масалалар муҳокама қилинди.
Жараён очиқ танлов ва муқобиллик асосида ўтди.
Якунда Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Мурадов Ўктам Қодирович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
Мажидов Фаррух Комилович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Ҳомидов Улфат Сайфуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Закирова Паризод Захиджановна – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Сафаров Абдулла Хусанович – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Косон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Тўйчиев Акбар Нуриддинович – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
Қурбанов Исомиддин Бахритдинович – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилояти Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти Бекобод туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Норбеков Аслиддин Муҳаммадиевич – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Амиров Шерзод Мамарашидович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Ибрагимов Улуғбек Закиржанович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Шомуродов Азамат Саматович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Паркент туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
Ҳайитов Фарҳод Адҳамович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Паркент туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Бундан ташқари:
Хидирбоев Улуғбек Норбўтаевич – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг судьяси лавозимига;
Турапов Абдулла Зулкайнарович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати