Танлов якунланди: кутилган ва кутилмаган ғолиблар

27 Декабрь 2022 18:38 777 Чоп этиш

 Судьялар олий кенгаши томонидан суд органлари  ва оммавий  ахборот воситалари ходимлари ўртасида эълон қилинган танлов ғолиблари эълон қилинди.

Бугун шу муносабат билан  талов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Улар  орасида кутилган муаллифлардан кутилмаганлари кўпроқ бўлганини ғолибларининг ўзлари эътироф этди.

Таъкид этилдки, бугун ижтимоий ҳаётда очиқлик  ва шаффофлик тамойиллари устувор ҳисобланади. Мазкур тамойиллар суд тизимида ҳам тобора ўз аксини топиб  бормоқда.  Судьялар олий кенгаши томонида ўтказилаётган турли тадбирлардан ташқари судьялик лавозимига тайинловларгача бўлган жараёнларда оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар фаол иштирок этмоқда.  Зотан, жамиятда очиқлик ва шаффофлик оммавий ахборот воситалари орқали самарали таъминланади.

  Очиқлик ва шаффофлик устувор аҳамият касб этар экан,  бу ўз-ўзидан давлат органи ва ташкилотларини оммавий ахборот воситалари ходимлари ва  блогерлар билан изчил конструктив мулоқотда бўлишини талаб этади. Бу борадаги ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг октябрь ойида Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан журналист ва блогерлар учун икки ҳафталик  бепул ўқув-семинари ташкил этилиб, унда  фаол иштирок этган 81 нафар  журналист ва блогерларга сертификат ва махсус ҳуқуқий қўлланма берилди.

Судьялар олий кенгаши  томонидан эълон қилинган танлов бу борадаги ишларнинг давоми ҳисобланди.

Суд органлари  ва оммавий  ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерлар билан конструктив ҳамкорликни янги босқичга кўтариш ва ҳуқуқий тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилган танловда эллик нафар яқин муаллифларнинг 300 дан зиёд ишлари кўриб чиқилди.

Ижодий ишлар мавзу долзарблиги, танқидларнинг холис ва асослиги ҳамда муаллифнинг касбий маҳоратдан келиб чиқиб баҳоланди.
Эътиборлиси, танловда ғолибларининг аксарияти ўзларининг танқидий-таҳлилий чиқишлари билан тилга тушган журналист ва блогерлар бўлди.

Тадбирда ғолибларга махсус соврин ва дипломлар топширилди.

 Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech