Кенгашдан сўнг: кимлар қаерга тайинланди?

27 Январь 2023 15:05 2561 Чоп этиш

Хабар қилинганидек, бугун Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

 Айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишининг навбатдаги муддатига, шунингдек, ваколати муддати даврига қайта тайинлашга оид масалалар муҳокама этилган йиғилиш очиқ танлов шаклида ўтди.

 Якунда Судьялар олий кенгаши қарори билан:

 Хабибуллаев Aзамат Aнварович – судьялик ваколати муддати даврига Aндижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Aндижон вилояти жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

 Туракулов Тўлкин Aппакович – судьялик ваколати муддати даврига Aндижон вилояти жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

 Мамажонов Бурҳонжон Махмудович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

 Гофуров Музаффар Мирзажонович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

 Умарова Мавлюда Назимовна – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

 Миножиддинов Aбдурасул Баходирович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

 Шунингдек:

 Исакулов Санжар Турдикулович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судининг раиси лавозимига тайинланди.

 Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech