Матбуот анжуманида нималар ҳақида сўз борди?

2 Февраль 2023 19:39 806 Чоп этиш

Бугун  Президент Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида (АОКА) Судьялар олий кенгаши мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Очиқ ва жонли ўтган матбуот анжуманида Судьялар олий кенгашининг 2022 йилги фаолияти ва  жорий йилдаги режалари хусусида сўз борди.

Қайд этилдики, Судьялар олий кенгаши томонидан ўтган йили  қатор ишлар амалга оширилди.

  Профессионал судьялар корпусини шакллантириш, тизимни малакали, ҳалол ва пок кадрлар билан тўлдириш, кадрлар салоҳиятини ошириш йўналишида:

 Судьяларни тайинлаш, жой-жойига қўйиш, вакант лавозимларни тўлдириш бўйича  очиқ ва ошкора ўтказилган танловлар натижасида  2022 йилда 459 нафар судьялик лавозимига тайинловлар амалга оширилди.

Тайинланганларнинг 71 нафари судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи  5 йиллик, 169 нафари 10 йиллик, 2 нафари муддатсиз даврига, 210 нафари ваколати муддатига даврига қайта тайинланди.

Айни пайтда  судьялик лавозимида ишлаётган судьялар сони 1317 нафарни ташкил этади. Шундан 179 нафари аёл судьялардир, уларнинг 25 нафари раҳбар судьялик лавозимларида фаолият юритмоқда.

 Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида 2022 йилда 75 нафар судьяликка номзод касбга тайёрланиб, шундан 59 нафари илк бор судьялик лавозимига тайинланди.

Жорий ўқув йилида судьялар олий мактабининг судьялик лавозимига тайёрлаш курсларида 138 нафар тингловчи таҳсил олмоқда  (Судьялар олий мактаби фаолияти бошлангандан буён 207 нафар номзоддан 179 нафари судьялик лавозимига тайинланган).

Жорий йил 1 февраль ҳолатига суд тизимида вакант ўринлар сони сони  14 тани  ташкил этди, ўтган (2022 йил) йили бу пайтда  вакант ўринлар сони 145 тани ташкил қилган.

 Судьялар дахлсизлигини таъминлаш борасида:

 2022 йилда одил судловга аралашиш билан боғлиқ 2 та ҳолат бўйича хизмат текширувлари ўтказилиб, натижалари бўйича  Кенгаш раиси томонидан Бош прокурорга киритилган тақдимномага асосан 1 та жиноят иши қўзғатилди. Бундан ташқари халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг судларга турли вазифалар юклаш ҳақидаги 14 та қарори бекор қилинди.

Шунингдек,  "Судьянинг мустақиллиги ва дахлсизлиги. Суд ишига аралашганлик учун жавобгарлик асослари" қўлланмаси нашр қилинди. Бундан ташқари судьяларнинг касбий билимини ошириш, янгона суд амалиётини жорий этиш мақсадида “Халқаро ҳуқуқ нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши”, “Судлар фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиёти: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари” қўлланмалари (ушбу қўлланма тегишли вазирлик  қарори билан олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик сифатида тавия этилган),тадбиркорлик фаолиятини билан шуғулланаётган фуқаролар учун "Тадбиркорлар ҳуқуқи суд ҳимоясида" амалий қўлланмаси, судьялар учун ибрат мактабини яратиш максадида рукни “Уч машҳур ўзбек аёли” ва "Муносиб яшамоқ бахти" номли  бадиий публицистик тўпламлар нашр этилди.

 2022 йили Канаданинг Оттава шаҳрида бўлиб ўтган Судьялар малакасини ошириш халқаро ташкилоти ((IOJT) халқаро конференциясида Судьялар олий кенгаши ҳамда Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби  ушбу халқаро аъзолигига қабул қилинди.

 Судьяларни рағбатлантириш ва масъулиятини ошириш  мақсадида:

 2022 йилдан бошлаб, Кенгаш ва жойлардаги судларнинг малака ҳайъатлари қошида Судьялар одоб комиссияси фаолияти йўлга қўйилди;

судьяликка номзодлар ва судьяларнинг касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон психологик тест дастури ишга туширилиб, 901 нафар  судьялар психологик тестдан ўтди;

психологик тест натижаларидан келиб чиқиб,  жойларда судьялар  учун психологик тренинглар ўтказиб келинмоқда.

Судьялар фаолияти самарадорлигини очиқ ва шаффоф баҳолаш бўйича миллий электрон рейтинг баҳолаш дастури натижалари бўйича одил судловни амалга оширишда юқори рейтинг кўрсаткичга эга бўлган  20 нафар судья жорий йилда «Ибратли судья» мукофоти билан тақдирланди.

Шунингдек, рейтинг натижалари кўра, 646 нафар судьянинг фаолияти “намунали”, 339 нафар судьянинг фаолияти “яхши”, 141 нафар судьянинг фаолияти ”қониқарли”, деб баҳоланди.

Фаолият кўрсаткичи қониқарсиз (56 баллдан паст) 30 нафар  судьянинг малакасини ошириш бўйича комплекс чоралар кўрилмоқда.

 Судьялар клуби

 Кенгаш ҳузурида амалдаги моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаш бўйича тавсиявий характерга эга бўлган маслаҳатлар ҳамда судьяларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини муайян вазиятларда қўлланилиши юзасидан сўровларига тушунтиришлар бериш ваколатига эга бўлган жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Судьялар клуби  фаолият кўрсатмоқда.

2022 йилда Судьялар клубининг элетрон платформасида: иқтисодий судлар амалиётида учраётган муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан 1350 та;

 маъмурий судлар амалиётида учраётган муаммолар ва уларнинг ечимлари  юзасидан 850 та;

жиноят ишлари бўйича судлар амалиётида учраётган муаммолар ва уларнинг ечимлари  юзасидан 904 та;

фуқаролик ишлари бўйича судлар амалиётида учраётган муаммолар ва уларнинг ечимлари  юзасидан  2308 та мавзу муҳокама қилинди.

 Муҳокамаларда муайян ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш муаммолар ҳамда уларнинг ҳуқуқий ечимлари, бу борада Олий суд Пленуми қарори шаклида раҳбарий тушунтиришларга бўлган эҳтиёж ва қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклифлар ўртага ташланган.

 Оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик:

 2022 йилда марказий телевидение, етакчи босма ва электрон нашрларда Кенгаш фаолиятига оид 440 та матнли, 101 та видеоматериаллар эълон қилинди. Шунингдек, 91 та танқидий материллар юзасидан ўз вақтида расмий муносабат билдирилди.

Судьялар олий кенгаши ташаббуси ва Президент Андминстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) билан ҳамкорликда ҳуқуқий мавзуга ихтисолашган журналист ва блогерлар учун икки ҳафталик бепул ўқув-машғулотлари ташкил этилди. Якунда унда фаол иштирок этган 81 нафар журналист ва блогерларга махсус сертификат ва “Судлар фаолиятини ёртишнинг ҳуқуқий асослари ва ўзига хос жиҳатлари” номли амалий-ҳуқуқий қўлланма тақдим этилди; Кенгаш томонидан ҳуқуқий мавзуга ихтисослашган журналист ва блогерлар учун танлов эълон қилинди. Уч йўналишда (телерадио, босма ва интернет жуналистикаси, блогерлар) ўтган танлов натижаларига кўра, унда ғолиб деб топилган 9 нафар ОАВ ходимлари ва блогерларга Кенгашнинг махсус соврини ва дипломлар топширилди.

 ***

Матбуот анжуманидаоммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерларнинг кўплаб саволларига  Кенгаш мутасаддилари томонидан атрофлича жавоб берилди.

 Судьялар олий кенгаши

 матбуот хизмати

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech