“Муносиб яшамоқ бахти” қандай китоб?

3 Февраль 2023 18:34 1103 Чоп этиш

Бугун Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан нашр этилган “Муносиб яшамоқ бахти” (муаллифи Арслон Эшмуродов) номли  китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Китоб I-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, таниқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Мардиевнинг мазмунли ва синовли ҳаёти ва серқирра фаолияти тўғрисида ҳикоя қилади.

Унда машҳур ҳуқуқшуноснинг мамлакатимиз юриспруденцияси тараққиётига қўшган муносиб ҳиссаси ноёб архив ма­териаллари ва  далиллар асосида очиб берилган.

Давлатимиз раҳбари жуда кўп бора таъкидлаганидек, янги Ўзбекистонда амалга оширалаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад – ИНСОН ҚАДРИНИ УЛУҒЛАШ, УНИ ЭЪЗОЗЛАШдир. Шу нуқтаи назардан Судьялар олий кенгашининг мамлакатимиз ҳуқуқий тараққиётига муносиб ҳисса қўшган, ҳаёти ва фаолияти ибрат мактабига айланган устозлар ҳақида ҳикоя қилувчи китоблар нашр этилиши мақсадга мувофиқдир. Мақсад - маърифат ва маънавият элчилари бўлмиш китоблар орқали бўлажак ҳуқуқшуносларни тарбиялаш, судьялар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини касбига садоқатли инсонлар бўлиб шаклланишига ҳисса қўшишдир. Чунки, ўз соҳаси етуклари ҳаёти ва фаолияти билан яқиндан танишиш, уларнинг тажрибаларидан бохабар бўлиш соҳада фаолият юритаётганлар учун катта мактаб бўлиши шубҳасиз.

Тадбирда иштирок этган  таниқли ҳуқуқшунос олимлар,  прокуратура, адлия ва суд тизими фахрийлари,  адиблар, давлат ва жамоат арбоблари  китоб қаҳрамонининг шахси, амалга оширган ишлари ҳамда тўпамнинг маънавий-маърифий аҳамиятини алоҳида таъкидлашди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech