Айрим судьялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди
Хабар қилганидек, бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида Кенгаш ваколатига оид қатор масалалар кўриб чиқилди. Хусусан, Кенгаш аъзолари томонидан очиқ танлов ва муқобиллик асосида айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинланишга доир масала муҳокама қилиб, тегишли қарор қабулди.
Якунда Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Комилов Шерали Хошимович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Тожибоев Нуриддинжон Ёқубович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Дедамирзаева Мухайё Юсупбжановна – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
Ахмедов Фуркатали Октамалиевич – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Султанов Рустам Дилшадович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Мирзакаримова Нигорахон Ибрагимовна – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати