Тадбир қисқа, аммо жўшқин ва файзли ўтди, чунки...

6 Март 2023 19:11 825 Чоп этиш

Бугун Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан тадбир ўтказилди.  Барча вилоят ва унга тенглаштирилган судлари судьялари (масофадан) иштирок этган  тадбир  қисқа, аммо ишчан, жўшқин ва  файзли кечди.  Чунки,  йиғиндан мурод яқинлашиб келаётган сана – халқаро Хотин қизлар куни муносабати билан суд тизимида фаолият кўрсатаётган аёл судьяларни табрикламоқ эдики, тадбир шунга монанд кечиши аниқ эди ва шундай бўлди ҳам:  ҳақли эътирофлар, самимий тилаклар,  гулдирос қарсаклар...

Айтилдики, одил судловни амалга оширишда хотин-қизларнинг ҳам муносиб ҳисса бор. Гендер тенгликни таъминлшга қаратилаётгани алоҳида эътибор сабаб   айни пайтда тизимда  аёллар судбялар сони 180 нафарга етди.  Уларнинг 25 нафари раҳбар судьялик лавозимларида фаолият юритмоқда. Барча судья бир хил мақом ва мажбуриятга эга эканлиги эътиборга олинса, тизимдаги опа-сингилларимиз жамиятда қонунийлик ва ижтимоий адолатни таъминлашда эркаклар билан баробар меҳнат қилаётгани яна бир карра ойдинлашади. Ваҳоланки, уларнинг зиммасида одил судлов фаолиятини самарали амалга оширишдан ташқари саранжом уй бекаси, меҳрибон она сифатида фарзандлар тарбиясидек қатор  масъулиятлар  ҳам бор.

 Сана арафасида  Судьялар олий кенгаши раисининг  юксак обрў-эътибор қозонган, судьялик бурчини бенуқсон, самарали ва ҳалол амалга ошираётган, жамиятда одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва ёш судья кадрларни етиштиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган аёллар судьяларни тақдирлаш ҳақида фармойиши  қабул қилганди. Шунга мувофиқ, тадбирда Кенгашнинг эсдалик совғалари ва “Фахрий ёрлиқ”лар тантанали равишда ўз соҳибаларига топширилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech