Тизимда янги тайинловлар амалга оширилди
Хабар қилинганидек, бугун Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Кенгаш ваколатига оид қатор масалалар муҳокама қилинган йиғилишда айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишининг навбатдаги муддатига, шунингдек ваколат муддати даврига қайта тайишлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Якунда Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Халитова Луиза Иршатовна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Тўйчиев Акбар Нуриддинович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;
Норбеков Йўлдош Тиркашевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Шунингдек:
Мухиддинов Акром Раббонақулович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Самандаров Учқун Уктамович – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Жумабоев Лутфулла Толлибоевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти Самарқанд туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Аблахатов Бахром Дусбекович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти Самарқанд туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Суванов Сардор Бахадирович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Кудратов Аброр Хамидуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Эшкуватов Бегенч Порманович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Мустафаев Сарвар Муртазаевич – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Акрамов Аброрхон Агзамович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
Мирсадиков Ойбек Анваржонович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Бағдод туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Сиддиқов Отабек Мўминович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Бағдод туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Рузиматов Махмуд Мамуржонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Бўстон туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Шахобутдинов Камолдин Садирдинович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Бўстон туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Шарипова Наргиза Адхамовна – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати