Тизимда янги тайинловлар: қайси судья фаолиятида қандай ўзгариш?

31 Март 2023 19:16 2965 Чоп этиш

Хабар қилинганидек, бугун Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгаш ваколатига оид қатор масалалар муҳокама қилинган йиғилишда айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Якунда Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Турдиева Мухайёхон Абдуманнабовна – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Ахмадалиев Кахрамон Кадирович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Расулов Сардорбек Шадманбекович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Имомов Розиқ Туронович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Каримов Феруз Маматкадирович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Равшанов Зафар Усманович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Курбанов Туйгун Маматкулович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Каримов Хушнуд Римбоевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек:

Мирзаев Отабек Ибрагимович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech