Бир нечта туман ва туманлараро судларга янги раислар тайинланди
Хабар қилинганидек, бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида Кенгаш ваколатига доир қатор масалалар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Хусусан, очиқ танлов ва муқобиллик асосида бир неча туман ва туманлараро судларга янги раислар тайинланди, шунингдек, ваколат муддати якунига етган айрим судьялар ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига лойиқ кўрилди.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Мадрахимов Тожиддин Насимжонович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Абдукадирова Садоқатхон Абдукаримовна – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Расулов Зафаржон Носиржонович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Учқўрғон туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Юсупов Жасур Давронович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
Сулайманов Ахрор Ибрагимович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
Хамрокулов Ислом Каюмович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Хасанов Дилшод Розбаевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Бундан ташқари:
Норматов Иномжон Исмоналиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг судьяси лавозимига;
Зарипов Рустам Рахматжонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг раиси лавозимига;
Хўжамбердиев Жамшид Абдухамидович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судининг судьяси лавозимига;
Миножиддинов Абдурасул Баходирович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судининг раиси лавозимига тайинланди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати