Кенгашдан сўнг: кимлар навбатдаги муддатга тайинланди?

12 Май 2023 19:32 3206 Чоп этиш

Хабар қилинганидек, бугун бўлиб ўтган Cудьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида ваколати якунига етган айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишининг навбатдаги муддатига тайинлашга оид масала ҳам кўриб чиқилди. Етарлича баҳс-мунозаралар билан ўтган муҳокама якунида ўн нафар судьяга қайта ишон билдирилди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Гиясов Мирусмон Мирилясович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг судьяси лавозимига;

Ахмедов Фуркатали Октамалиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Раҳимов Абубакр Мирхонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Навоий вилояти Навоий туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Ахмедова Зарифа Хусановна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Турабаева Санобар Илхомжоновна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Сидикова Майрамхон Улуғхоновна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Муродов Фаррух Орифович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Бухоро вилояти Когон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;

Икрамов Фаррух Мухамадович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Пешку туман судининг раиси лавозимига;

Ачилов Боборахим Толибович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман судининг раиси лавозимига;

Сотволдиев Хаётбек Турғунович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech