Ўзбекистонлик уч нафар судья Халқаро аёл судьялар асосциацияси аъзолигига қабул қилинди
Куни кеча Африка қитъасида жойлашган Марокаш қироллигининг Марокаш шаҳрида Халқаро аёл судьялар ассоциациясининг “Аёл судьялар фаолияти: ютуқлар ва истиқбол” мавзуидаги XVI конференция ўз ишини бошлади.
Маълумки, Халқаро аёл судьялар ассоциацияси 1991 йилда ташкил этилган бўлиб, инсон ҳуқуқлари, биринчи навбатда хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ушбу ташкилотнинг устувор вазифаси ҳисобланади.
Бугунги кунда ассоциациянинг олти минг нафардан ортиқ аъзолари бўлиб, барчаси турли давлатларнинг аёл судьяларидан иборат. Халқаро аёл судьялар ассоциация одам савдоси, хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш, бу борадаги қонунийликни таъминлашда аёл судьялар ўрни каби қатор лойиҳаларни фаол амалга ошириб келмоқда.
Марокашда ўтаётган конференцияда инновация, аёлларда лидерлик, қатият кўникмаларини шакллантиришнинг ўзига хос жиҳатлари мавзуларда ўзаро фикр ва тажрибалар алмашмоқда.
Халқаро тадбирда ўзбекистонлик аёл судьялар ҳам иштирок этмоқда. Эътиборлиси, конференциянинг кечаги иш кунида Ўзбекистон Судьялар олий кенгаши судьялари Нодира Бобохонова ва Малика Қаландарова ҳамда Олий суд судьяси Нодира Ҳакимова Халқаро аёл судьялар ассоциациясига аъзолигига қабул қилинди .