Кенгашдан сўнг: айрим туман ва туманлараро судларнинг раислари ўзгарди ва бошқа тайинловлар
Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтаётгани, унда Кенгаш ваколатига доир бир қанча масалалар қатори айрим судьяларни ваколати муддати даврига тайинлашга оид масала ҳам муҳокама қилинаётгани хабари берилганди.
Очиқ танлов ва муқобиллик асосида ўтган муҳокамалар натижасида айрим туман ва туманлараро судларга янги раислар тайинланди. Шунингдек, бир неча нафар судьянинг иш жойи ўзгарди.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Эргашев Авазжон Йигиталиевич – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Холиқов Худоберди Комилович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Арапов Рахматжон Эргашович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Абдубаннабов Махкамжон Мурадилович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Данғара туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Омонов Шеҳроз Тураевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
Хамидов Илҳомжон Эргашович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Қўшработ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
Расулов Ойбек Мелисович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Саттаров Омон Илхамович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Ниязов Шохрух Фуркатович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Юлдашева Шахноза Мухаммаджоновна – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Шайманов Икромжон Шайдуллаевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Мирзаев Абдусалом Қурбанпулатович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
Абдираимов Тулкин Мамараимович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати