Малайзиялик меҳмонлар Судьялар олий кенгаш фаолияти билан танишди

8 Июнь 2023 20:13 482 Чоп этиш

Бугун Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашида Малайзия Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Аҳмад Террирудин бин Моҳд Саллеҳ бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Судьялар олий кенгаши раиси меҳмонларни мамлакатимизга ташрифи билан қутлаб, мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар, бу жараёнда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда профессионал судьялар корпусини шакллантириш устувор вазифага айланганлигини қайд этди. Хусусан, 2017 йилда ташкид этилган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига конституциявий орган мақоми берилди, шунингдек, судьялар дахлсизлигини таъминлаш, судьяларни тайёрлаш, танлаш ва тайинлашнинг янги тартиби жорий этилди.

Танлов жараёнларига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилиши натижасида бу борадаги ишлар шаффофлиги амалда таъминлаш имконияти  яратилди. Бундан ташқари судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастури жорий қилинди.

Делегация аъзолари судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолаш электрон дастурини билан танишиб, профессионал судьялар корпусини шакллантиришда мазкур электрон дастурни муҳим омил сифатида эътироф этишди.

Самимий ва ишчан руҳда ўтган учрашувда томонлар суд ҳокимияти мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, судьялик лавозимига танлаш ва тайёрлашда ўзаро тажриба алмашиш ҳамда тизимга ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш каби масалалар юзасидан фикр алмашди.

Судьялар олий кенгаши

 матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech