Судьялар олий кенгашига Италиядан меҳмонлар келди

12 Июнь 2023 18:23 515 Чоп этиш

Бугун Судьялар олий кенгашида Италия Олий суди судьяси Марко  Мария Альма ва мазкур мамлакат Судьялар  мактаби ижроия қўмитасининг вице-президенти Марисария Мореги хоним билан учрашув бўлиб ўтди.

Кенгаш раиси меҳмонларни юртимизга ташрифи билан қутлаб, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорлик икки мамлакат ўртасида ривожланиб бораётган алоқаларнинг  ажралмас қисми эканини қайд этиб ўтди.

Қайд этилдики, барча давр ва давлатларда судьяга нисбатан  қўйиладиган талаб битта: жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш! Бироқ судьяларни тайёрлаш, танлаш ва лавозимга тайинлашда ҳар бир давлатнинг ўз йўналиши, тартиб-қоидалари бор. Шу маънода Судьялар олий кенгаши, унинг ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамда Италия судьялар мактаби ўртасида судья кадрларни тайёрлаш, танлаш ва тайинлашда ўзаро тажриба алмашишнинг аҳамияти катта. Чунки, тажриба – йиллар давомида сайқалланган тартиботлар бўлиб, уни ўрганмоқ икки тараф учун ҳам мақсадга мувофиқдир.

Самимий ўтган мулоқотда меҳмонлар мамлакатимизда изчил давом этаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, бу жараёнда суд ҳокимияти мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, судьялар дахлсизлигини таъминлаш устувор аҳамият касб этаётгани ҳамда судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш ва тайинлашда жорий этилаётган иннавацион янгиликларни эътироф этди.

 Шунингдек, тизимда гендер тенглигини таъминлаш, бунинг  ўзи хос жиҳатлари ҳамда ечимлари, шунингдек, ҳамкорликнинг истиқболлари  муҳокам қилинди.

Меҳмонлар шу куни Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида ҳам бўлиб, мазкур даргоҳ  фаолияти билан яқиндан танишдилар.

 Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech