Кеча Италиядан, бугун Туркиядан...

13 Июнь 2023 19:02 682 Чоп этиш

Кейинги бир ҳафта давомида Судьялар олий кенгашига бир эмас, бир нечта хориж делегацияси ташриф буюрди. Аввал Малайзия, сўнг Германия, куни кеча Италия давлати суд тизими вакиллари билан очиқ ва ишчан мулоқотлар бўлиб ўтган бўлса, бугун Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TICA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Али Риза Тезкан  қабул қилинди . 

 Хорижлик меҳмонлар билан учрашув хўжакўрсинга ўтказилмаслиги аёнки, буларнинг ҳаммаси Судьялар олий кенгаши ўз фаолиятида халқаро ҳамкорликка алоҳида эътибор бераётганлигини кўрсатиб турибди. Зеро, дунё билан бўйлашмоқ учун – дунё билан танишмоқ лозим.

Эътиборлиси, бўлиб ўтган учрашувларда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва уларининг ижобий натижалари ҳақида тўхталиб,  судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, танлаш ва тайинлашда жорий этилган янги тартиблар, шунингдек, судьялар фаолияти самарадорлигини баҳоловчи электрон рейтинг тизими алоҳида эътироф этилмоқда. Бундан англашиладики, хориж амалиётини ўрганишга эҳтиёж доим бўлаганидек, уларга тақдим этадиган тажрибаларимиз ҳам йўқ эмас.

Бугунги учрашув тафсилотига келсак.

Самимий ўтган учрашувда Кенгаш раиси жорий йилнинг 25 – 29 апрель кунлари Бурса шаҳрида бўлиб ўтган кибержиноятчиликка қарши курашиш мавзуидаги халқаро семинар ҳақида тўхталиб, мазкур тадбир самараси, айниқса, судьялар малакасини оширишдаги ўрнини алоҳида эътироф этди.

Шунингдек,  ТIKА билан ҳамкорликда Ўзбекистонда судьяларни тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида юзасидан фикрлар алмашилди. Истиқболдаги режалар муҳокама қилиниб, устувор йўналишлар белгилаб олинди.

 

Судьялар олий кенгаши

 матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech