Кенгашдан сўнг: қайси судья фаолиятида қандай ўзгариш?
Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтаётгани хабари берилганди. Айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлашга оид масала кўриб чиқилган йиғилиш очиқ танлов ва муқобиллик шаклида ўтди. Танлов жараёнидан келиб чиқиб, Кенгаш аъзолари томонидан муносиб деб топилган судьялар фаолиятида ўзгаришлар рўй бериши табиий. Шундай бўлди ҳам.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Эргашев Фаррух Алишерович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Сирожев Жасур Ғиёс ўғли – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди;
Эргашев Собиржон Неъмат ўғли – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Бахмал туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Эрназаров Максуд Маматқулович – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Бахмал туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Тошмирзаев Шерзод Уктамович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
Жиянов Ойбек Махмудович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Шокиров Саидумаржон Абдумаликович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Шунингдек:
Назиров Умиджон Иномжонович – судьялик лавозимида бўлишнинг беш йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати