Тадбирдан аввалги ҳайрат:“танқид қилсак ҳамми?”

27 Июнь 2023 10:18 813 Чоп этиш

Ҳар қандай тадбир, катта ёки кичик бўлсин, маълум тайёргарлик талаб қилади. Кеча Судьялар олий кенгашида  бўлиб ўтган журналистлар билан учрашувга ҳам тадорик беш-олти кун бурун бошлаганди. Бу гал, аввалгилардан фарқи равишда, улар тадбирни ёритишлари учун эмас, аксинча, меҳмон сифатида давра тўрига таклиф этилгандики, сабаби - бугунги сана:  27-июнь – Мабуот  ва оммавий ахборот воситалар ходимлари куни.

Тайёргарлик жараёнида фаол ҳамкорлик қилиб келаётган таҳририят ва журналистлар рўйхати шакллантирилди, тадбир ўтказиладиган кун аниқ бўлгач, уларни аввалдан “банд” қилиш учун  бирма-бир боғланилди. Чунки, сана арафасида фаол журналистларнинг харидорлари янаям кўпайиб, уларда  вақт масаласи муаммо бўлиб қолади-да. Шунинг ўзи кеча ва бугуннинг манзарасини чизиб беради: матбуот шундайки, соҳа вакиллари йил-ўн икки ой  - ўтаётган кунга хизмат қилади. Йилнинг фақат шу куни, яъни 27 июнь  - журналист ва матбуот ходимларига хизмат қилади. Шундай бўлиши ҳам керак. Матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги ўрнига ортиқча таъриф-у тавсифга ҳожат йўқ. Бугунги ахборот асрида-ку, инчунин!

...Тадбирга таклиф этилганларнинг аксарияти буни мамнуният билан қабул қилган бўлса, айримлари ҳайратлангани ҳам рост: “нега? Танқид қилсак ҳамми?”.

Фаолиятимизга оид танқидларнинг барчаси мамнуният билан қабул қилинади десак, муболаға бўлади, тўғри. Бироқ танқид холис ва асосли бўлса, бош устига: қочмоқ ҳам, тонмоқ ҳам бефойда. Аксинча, бартараф этмоқ шартки, бунинг фойдаси ҳам ўзимизга!

Буларнинг ҳаммаси жамиятда сўз эркинлиги ўз аксини топгани сари давлат органларида танқидга тоқатлилик ҳам шаклланиб бормоқдаки, бу ҳам оммавий ахборот воситалари ходимларининг хизмати.

Танқид тан олинган жойда эса муросасиз журналистлар меҳнати эътирофини топади барибир  Кенгаш таклиф этган ва бундан ҳайратга тушган журналистнингбунга битта мисол. Ва бундай журналистлар битта эмас.

Алқисса, тадбир чакки ўтмади.

 Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари касб байрами билан қутланди. Самимий тилаклар айтилди ҳамда суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш, жамият ҳаётида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, энг муҳими,  ахборот майдонида ҳаққонийлик ва холислик тамойиллари содиқликда намуна кўрсатаётган бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимларига Судьялар олий кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Касб байрамингиз муборак бўлсин!

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech