БАА мутахассислари билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди

7 Июль 2023 15:59 595 Чоп этиш

Кеча Судьялар олий кенгаши мутасаддилари ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) мутахассислари ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқотда давлатимиз раҳбарининг 2019 йилнинг март ойида  ушбу юртга амалга оширган ташрифи натижасида эришилган келишувларнинг ижроси, хусусан, давлат бошқаруви, давлат фуқаролик хизмати самарадорлигини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш  йўналишларида амалга амалга оширилаётган ишлар  ҳақида сўз борди.

Шунингдек, икки давлат суд тизимининг хос хусусиятлари, судьялик лавозимига танлаш, тайёрлаш ва тайинлаш бўйича  ўзаро тажриба алмашиш ҳамда бу бордаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, учрашувда БАА мутахассислари  томонидан “Dubai International Financial Centre” ҳузуридаги суд, унда  кўриб чиқиладиган низоларлар тоифаси ва тартиби ҳамда махсус ҳуқуқий базасига оид умумий маълумотлар  хусусида атрофлича маълумот берилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech