Ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

17 Июль 2023 21:10 435 Чоп этиш

Бугун Судьялар олий кенгашида “Минтақавий мулоқот” халқаро ноҳукумат ташкилоти (Словения) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Самимий ва ишчан руҳда ўтган учрашувда меҳмонларга мамлакатимизда изчил давом этаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, хусусан, суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш ва судьялар дахлсизлигини самарали таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар,  судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, танлаш ва тайинлаш борасида жорий этилган янги тартиблар ҳамда уларнинг ижобий натижалари ҳақида атрофлича маълумот  берилди.

Мулоқот чоғида  суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш устувор аҳамият касб этаётганлиги эътироф этилди. Айни омиллар судьялик лавозимларига танлаш ва тайинлашларга оид очиқ танлов  жараёнларида яққол намоён бўлгани қайд этилди.

 Бундан ташқари ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда судьялар фаолияти самарадорлигини баҳолаш электрон рейтинг тизими жорий этилгани, шунингдек,  Кенгаш ҳузурида ташкил этилган  Ўзбекистон Судьялар клуби (ва унинг электрон платформаси) ҳам тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлашдан ташқари одил суловни амалга ошириш сифатида оширишга хизмат қилмоқда.

.Учрашувда судьялар корпусини шакллантириш самардорлигини яна оширишда  хорижий тажрибаларни ўрганиш, ўзаро фикр алмашиш муҳимлиги  қайд этилди.

 Шундан келиб чиқиб, Судьялар олий ва “Минтақавий мулоқот”  халқаро ноҳукумат ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликни янда кенгайтириш ва яқин  истиқболдаги масалалар муҳокама этилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech