Тайинловларга оид очиқ танлов натижалари

18 Июль 2023 21:13 3882 Чоп этиш

 Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтаётгани хабари берилганди.  Очиқ танлов шаклида ўтган тайинловлар муҳокамаларга бой тарзда ўтиши маълум. Бу сафарги йиғилиш, қисқа танаффусларни айтмаганда, олти соатдан кўпроқ давом этди. Чунки, ҳар бир тайинлов замирида номзоднинг меҳнати, салоҳиятини тўғри баҳолаш ва шу орқали уларга  билдирилаётган ишонч ётади. Бу тезда якунига етадиган жараён эмас.

Ҳозиргина очиқ танлов натижаларига оид ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари якунланиб, тегишли қарорлар имзоланди.

 Уларни жамоатчиликка маълум қилиш  қолди, холос.

 Судьялар олий кенгаши қарори билан:

 Обидов Лазизбек Исмоилович – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Мамуров Жамшид Шокирович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Джамолов Шерзод Шукриллоевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Суванкулов Фазлиддин Юлдашевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Сайхунобод туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Мирзаобод туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Файзуллаев Жамшид Шавкатович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Муродуллоева Шохида Насирдиновна – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Тухтаев Ҳабибулло Баротович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Райимов Мақсуд Журақулович – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Бахриев Мизроб Джамшитович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти Самарқанд туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти Жиззах туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Рахимов Умиджон Алиевич – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек:

Разаков Сайдулла Юлдашевич судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Мирзаобод туман судининг раиси лавозимига;

Шамахмудов Аббосхон Абзалович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг судьяси лавозимига;

Курбанов Улуғбек Рисбаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Сирдарё вилояти Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;

Шаропов Жамшид Бурҳонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Сирожев Жасур Ғиёс ўғли – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Саматов Фаррух Хасанович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Бегимов Руфат Мусурмонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Хабибов Умеджон Махмуджонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Турсунов Иброхимжон Содиқжонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Фарғона вилояти Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;

Ортиқов Элмуроджон Мирзарахимович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Ортиқова Дилфуза Юсубжоновна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Хамрокулов Ислом Каюмович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;

Бузурходжаев Улуғбек Мамиржонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Андижон вилояти Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;

Абдуллаев Эгамназар Шамшиддинович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Матчанов Матчанбой Садуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech