Кенгашга Кристоф Копецки келди

20 Июль 2023 19:24 458 Чоп этиш

 Бугун Судьялар олий кенгашида  Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ)  "Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликка кўмаклашиш" дастури лойиҳаси раҳбари Кристоф Копецки билан  учрашув бўлиб ўтди.

Самимий ва илиқ ўтган мулоқотда Кенгаш ва мазкур халқаро ташкилот ўртасидаги ҳамкорлик, бу бора амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг самарадорлиги хусусида фикр алмашилди. Мамлакатимизда  изчил давом этаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида  суд ҳокимият мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигини самарали таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар эътироф этилди.  Шунингдек, судьяликка номзодларни тайёрлаш, танлаш ва тайинлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишда илғор хориж давлатлари, хусусан, Германия тажрибасини ўрганиш фойдадан холи бўлмаётгани билдирилди.  

Бундан ташқари Судьялар олий кенгаши ва Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) “Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликка кўмаклашиш” дастури доирасида ўтказилаётган семинар-тренинглар  аҳамияти ҳақида алоҳида сўз борди.

Учрашувда ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилиниб, устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech