Кенгашдан сўнг: танланган ва тайинланганлар маълум

25 Июль 2023 19:55 3893 Чоп этиш

Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтаётгани маълум қилинганди. Унда қатор масалалар бирга ваколат муддати якунига етган айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги, айрим судьяларни эса ваколати муддати  даврига қайта тайинлашга оид масалалар муҳокам этилганидан ҳам хабарингиз бор.

Очиқ танлов шаклида ўтган тайинловларга доир муҳокамалар якунига етиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Абдуллаев Хайрулло Гайбуллоевич – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинлан ва  шу муносабат билан Бухоро вилояти Ромитан туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Зоиров Нурмурод Туймуродович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Бухоро вилояти Ромитан туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Инамов Авазбек Анварович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Якубхўжаев Жахонгир Умархўжаевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Назирбеков Ахмаджон Салимжонович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Турдибеков Азизбек Турдибекович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Мирзаев Умиджон Сайдахмадович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Тошпулотов Мансур Акрамович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Акрамова Джамиля Сайфиевна – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Давлатов Баходир Худайберганович – судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти Боғот туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Шарипов Дилшод Сабурович – судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилояти Боғот туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти Боғот туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Арзиев Акмал Туропович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилояти Ғузор туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек:

 Мирмаксудов Миркомил Садикович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Бундан ташқари:

Убайдуллаев Бахберген Сагидуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Хоразм вилояти Боғот туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Юсупов Боходиржон Кодиржaнович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Сатвалдиев Бегзод Одилжонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Андижон вилояти Асака туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;

Туранов Кахрамон Холназарович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Хурсанов Бекзод Мелихурамович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Жиззах вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Гуломов Шухрат Мамашарипович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Хўжакулов Нодирбек Серабович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига тайинланди.

Судьялар олий кенгаши

мабуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech