Якуний давлат аттестация синовлари бўлиб ўтмоқда

27 Июль 2023 17:23 1343 Чоп этиш

 Дўппи бир айланиб, 2022-2023 ўқув йили ҳам якунига етяпти.

Ўтган йили айни шу кунларда Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсида таҳсил олиш учун ҳужжат топшириб, кириш синовларидан муваффақиятли ўтган бир гуруҳ ҳуқуқшунослар  бугун яна ҳаяжонли дамларни бошдан ўтказмоқда.

Айни кунларда улар якуний давлат аттестация синовларини топширмоқдалар.

  Якуний давлат аттестация комиссиялари  аъзолари  Судьялар олий кеншгаши, Олий суд, Конституциявий суди аъзолари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда Ички ишлар вазирлиги академиялари ва Тошкент давлат юридик университетининг профессор-ўқитувчиларидан ибарта таркибда шакллантирилган.

Эслатиб ўтамиз,  2022-2023 ўқув йилида Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсида  жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича жами 138 нафар тингловчи  таҳсил олди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech