Кенгаш йиғилиши якунланди: хўш?

3 Август 2023 18:51 3135 Чоп этиш

Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида  ваколат муддати якунига етган айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишнинг набатдаги, айрим судьяларни муқобиллик асосида ваколати муддати даврига қайта тайишлашга оид масала кўриб чиқилди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Шокиров Умиджон Шарибжонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қарши ҳарбий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва  шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Бабакулов Бекзод Нормухамедович – судьялик ваколати муддати даврига Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд ҳарбий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Ахмедов Баҳриддин Ҳошимович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд ҳарбий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Арсланов Жахонгир Юлдашович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Нуробод туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Карабаев Илхом Гуломович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Темиров Отабек Мамараимович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Қаҳҳаров Алишер Аралович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Нишон туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Муборак туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек:

Мамадаминов Бахтиёр Муминкулович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман судининг раиси лавозимига;

Ҳасанов Шаҳобиддин Гулямович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Муборак туман судининг раиси лавозимига;

Абдурахманова Саида Мадияровна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech