“Қабул-2023/2024”га оид рақамлар

29 Август 2023 21:53 1375 Чоп этиш

 Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курси  2023/2024 ўқув йили учун жами 150 нафар тингловчи қабул қилинди.

Уларнинг:

46 нафари – жиноят ҳуқуқи;

46 нафари – фуқаролик ҳуқуқи;

30 нафари – иқтисодий ҳуқуқ;

28 нафари -  маъмурий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича таҳсил олади.

Қабул қилинганларнинг 111 нафари (74 фоиз) эркак, 39 (26 фоиз) нафари хотин-қизлардир.

Тингловчиларнинг 39 нафари34 ёшда; 35 – 40 ёш оралиғидагилар 93 нафарни,  41-45 ёш оралиғидагилар 16 нафарни ташкил этади.

 Шунингдек, 1 нафар тингловчининг ёши 47да бўлса, яна 1 нафари  шу йил 50 ёшни қарши олган.

Ҳудудлар кесими таҳлилига кўра, энг кўп тингловчи Тошкент шаҳрига тўғри келади: 36 нафар (24 фоиз).

Пойтахтдан кейинги ўринларни Қашқадарё (18 нафар ёки 12 фоиз) ва Фарғона (16 нафар ёки 10,7 фоиз) вилоятлари эгаллаган. Самарқанд ва  Хоразм вилоятининг кўрсатгичлари бир хил  (10 нафардан ёки 6,7 фоиздан)  Қолган вилоятлардан ўқишга кирганлар  5 -7  нафарни ( 3,3 – 4,7 фоиз ) ташкил қилади.

Энг кам тингловчи Тошкент вилоятидан: 4 нафар (2,7 фоиз).

 Қабул қилинганларнинг 90 нафари (60 фоиз) суд органлари ходимлари ҳисобланади.  Адлия, прокуратура ва Ички ишлар органлари ходимлари  жами 23 нафарни ёки 22 фоизни ташкил қилади (19 – 12,7%; 9 – 6%; 5 – 3,3%). Шунингдек, турли давлат органлари  ва ташкилотларида ҳуқуқшунос сифатида фаолият кўрсатиб келаётган 17 нафар юрист, 7 нафар адвокат, 2 нафар нотариус ҳам тингловчилар сафидан жой олган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech