Шукр қилиб, фикр қилиб...

30 Август 2023 18:20 738 Чоп этиш

Бундай тадбирлар кўп вақт олмайди, бироқ таассуроти анча пайтгача кишини тарк этмайди. Чунки, унда иштирок этган барчани деярли бир хил туйғулар, уйғун  ҳислар чулғайдики, таассуроти узоқ давом этиши шунда.  Яъниким, тадбир тўрида ўтирганлар машаққатли, аммо шарафли фаолияти  қадрланаётганидан  кўнгли тоғдек кўтарилса,  уларнинг намунали умр йўлига ҳавас билан қараётган ҳамкасблари ўзларига ҳам шундай саодат насиб этишини  ич-ичидан исташи аниқ.

 Бундай тадбирлар шукр-у фикр қилишга катта туртки бериши билан ҳам аҳамиятлидир.

 Гапнинг индаллосики, Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан Истиқлол байрами муносабати билан мўъжазгина тадбир бўлиб ўтди.  Унда барча вилоят ва унга тенглаштирилган судлар судьялари масофадан  иштирок этди.

 Расмиятчиликдан анча йироқ ўтган тадбирда суд-ҳуқуқ  соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг натижалари ҳақли равишда эътироф этилди, намунали фаолияти билан тизимда катта ҳурматга қозонган фахрийларнинг кўплари бирма-бир тилга олинди.

Шунингдек,  бир гуруҳ фаол судьяларнинг меҳнатлари ҳам эътибор қаратилди.

Якунда эса одил судловни амалга оширишда узоқ йиллар самарали фаолият кўрсатган 17 нафар фахрийга “Суд фахрийси” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.  Уларнинг муносиб давомчилари бўлаётган 15 нафар судья эса Судьялар олий кенгашининг эсдалик совғалари  билан рағбатлантирилди.

Судьялар олий кенгаши

матбуот хизимати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech