Суд мустақиллиги, судья дахлсизлиги - фармон ва ижро

6 Сентябрь 2023 18:40 948 Чоп этиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига (7 декабрь, 2020 йил) мувофиқ:

судьялар мустақиллигини таъминлаш ва суд тизимида коррупциянинг олдини олиш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари  белгиланди.

Жумладан:

 Судьялар олий кенгаши раисига судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашганлик ҳолатлари юзасидан Бош прокуратурага тақдимнома киритиш ваколати берилди;

судьяларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга гувоҳ ёки гумон қилинувчи сифатида сўроқ қилиш учун чақиришга тегишли малака ҳайъатлари розилиги билан йўл қўйиш белгиланди;

Кенгашнинг Судьялар дахлсизлигини таъминлаш бўйича суд инспекцияси негизида Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекциясини тузилди.

 Судьялар дахлсизлиги бузилишининг ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашиш бўйича Судьялар олий кенгаши раисининг Бош прокуратурага киритилган тақдимномалари натижасида:

2021 йилда:

2 та жиноят иши, 2 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар қўзғатилиб,  жазо муқаррарлиги, қонун устуворлиги таъминланди.  

2022 йилда:

  1 та жиноят иши қўзғатилди, шунингдек,  халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг судларга турли вазифалар юклаш ҳақидаги 14 та қарорлари бекор қилинди.

2023 йилнинг ўтган олти ойида:

1 та жиноят иши қўзғатилди,  2 та ҳолат ўрганилмоқда.

Судьялар олий кенгаши томонидан  бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech