Бўстон, Чуст, Янгиқўрғон туманлараро судларига янги раислар ва бошқа тайинловлар...

18 Сентябрь 2023 21:02 3001 Чоп этиш

 Хабар қилинганидек, бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида Кенгаш ваколатига доир қатор масалалар билан бирга айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлаш ҳам кўриб чиқилди.

Муҳокамалар якунида ўн нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланиши натижасида уларнинг иш жойи ўзгарди.

Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ:

Исомиддинов Хуршидбек Кобилович – судьялик ваколати муддати даврига Aндижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва  шу муносабат билан Aндижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Aндижон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Солиева Умидахон Хамидовна – судьялик ваколати муддати даврига Aндижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Aндижон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Дарвишалиев Ғайратали Уматалиевич – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Aндижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Aндижон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Ёров Ҳабибулло Aбдулхаевич – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро маъмурий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Бўриев Aлиакбар Мустафақул ўғли – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро маъмурий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Мадаминов Дониёржон Махмуджонович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Юлчиева Сохибахон Қодиржоновна – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Кўчкинова Иқбол Хошимовна – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Султанова Aдила Хайритдиновна – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Бобоназаров Жахонгир Нуралиевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech