Ҳаммаси маломат бўлиб чиқди

20 Сентябрь 2023 16:50 1126 Чоп этиш

Ижтимоий тармоқдаги каналларнинг бирида тарқалган мазкур хабар қисқа бўлса-да, аммо ундаги иддао катта: жиноят ишлари бўйича Тўрткўл тумани судяси С. Атабоевдан кўпчилик фуқаро норози. Масалан, судья битта ҳуқуқбузар суд жараёнини “запись” қилгани сабаб, ундан қўрқиб(!), жавобгарликка тортмай,(ишни кўриб чиқиш)муддатини ўтказиб юбормоқда...

Норозилар кўп ёки камлигидан  кўра, судья фаолиятига унинг иш сифати ва Судьялар одоби кодексига қанчалар риоя этаётганидан келиб чиқиб, баҳо берилади. Бу – хабарнинг биринчи қисмига жавоб.

Энди иккинчи қисмига келсак.

 Хабарда исми-шарифи кўрсатилмаган, бироқ муаллиф ва бизга маълум ҳуқуқбузарга оид маъмурий иш материаллари туман суди Е-ХSUD электрон базасига келиб тушгани рост (2023 йил, 20 июль). Бироқ ундаги камчиликлар (улар техник хусусиятга эга) сабаб иш ҳужжатлари тегишли органга қайтарилган.

Камчиликлар бартараф этилиб, иш яна электрон базага келиб тушган вақтда судья меҳнат таътилида бўлган, шу боис “иш” жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман судига  юборилади (2023 йил, 3 август).

Мазкур туман судида иш материаллари ўрганилгандан бу сафар қўшимча суриштирув ўтказиш талаб қилинадиган ҳолатлар аниқланади, натижада суд ажрими  билан  иш  яна тегишли органга қайтарилади (2023 йил, 8 август).

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни маъмурий иш материаллари учинчи бор судга  келиб тушади. Бироқ суд ажримида кўрсатилган камчиликлар тўлиқ бартараф этилмагани сабаб яна ортга қайтаришдан бошқа чора қолмайди. Чунки, суд  ишдаги камчиликлар бартараф этилмас экан, қонуний қарор қабул қилиб бўлмаслиги ҳақида такрор тўхтамга келган.

Шуларнинг ўзи ҳаммасини айтиб турибди.

Қолаверса, судларда ишларни кўриш муддатини атайлаб чўзишга имконият ҳам йўқ ҳозир: тизим рақамлаштирилиши натижасида жорий этилган электрон базага судьянинг “тиши ўтмайди”.

Кўринадики, судья гўёки ҳуқуқбузардан “қўрқиб” иш кўриб чиқиш муддатини ўказиб юбораётганига оид иддао ҳам асоссиз маломат бўлиб чиқяпти. 

Запись” масаласига эса ишни кўриш жараёнида ҳуқуқий баҳо берилади.  Бунинг учун иш материаллари судга чиқиши керак, ҳозирча (20 сентябрь ҳолатига) мазкур маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш (суд иш юритувига) келиб тушмаган.

Судьялар олий кенгаши

 матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech