Кенгашдан сўнг: айрим шаҳар ва туман судлари раисларининг иш жойи ўзгарди, шунингдек...

21 Сентябрь 2023 17:38 3272 Чоп этиш

Бугун Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишининг навбатдаги муддатига, айримларини ваколати муддати даврига қайта тайинлашга оид масалалар муҳокама қилинди. Бундан ташқари, Кенгаш аъзолари томонидан айрим судьяларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатишга оид масала ҳам кўриб чиқлиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Вахобов Тохиржон Зафарович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Қосимов Хуршид Искандарович – судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундан беш йил муддатга Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Ахмедов Шухратжон Камилович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Зарипов Рустам Рахматжонович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Шералиев Авазбек Мухаммадович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

 Улуғбеков Машрабжон Рузибувоевич – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек:

Исмоилов Одилжон Мухамаджонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйичаФарғона шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Сабиров Илгизар Матякубович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг раиси лавозимига;

Мелибоев Талъатжон Бахтиёрович – судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундан беш йил муддатга Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Норин туман судининг раиси лавозимига тайинланди.

 Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech