Кенгашдан сўнг: учта туманлараро суд раислари ўз жойида қолди ва бошқа тайинловлар
Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтаётгани хабари берилганди. Муҳокама якунларига кўра, бир нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланди.
Шунингдек, беш нафар судья ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига тайинланди. Уларнинг уч нафари туманлараро суд раислари бўлиб, фаолиятини ўз жойида давом эттирадиган бўлди.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Исмаилов Нозимжон Рустамович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Шунингдек:
Жураев Нозимжон Сатторович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Бозорова Шоҳида Ориповна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг раиси лавозимига;
Ғофуров Шерзод Шавкатович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Навоий вилояти Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;
Аскаров Равшанбек Гафурович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Андижон вилояти Избоскан туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;
Каюмов Мухаммад Вохидович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати