Ишчи гуруҳининг илк йиғлиши бўлиб ўтди

30 Октябрь 2023 21:17 980 Чоп этиш

Маълумки, Судьяларнинг одоби кодекси ҳар бир судья томонидан риоя этилиши шарт бўлган хизмат ва хизматдан ташқари пайтдаги одоб-ахлоқ қоидалари мажмуидан иборат муҳим ҳужжат ҳисобланади.

Кейинги йилларда  амалга оширилган ислоҳотлар натижасида суд тизимида қатор янгиликлар, янги тартиб-қоидалар жорий этилди.   Янги тартиб-қоидалар эса  масалага ўзгача ёндошишни талаб этади. Шу ва шу каби омиллар, шунингдек, Кенгаш томонидан кейинги уч йилликдаги судьялар фаолияти таҳлили Судьялар одоби кодексинининг айрим қоидаларини янада такомиллаштириш баробарида уларга кенг ва атрофлича шарҳлаш эҳтиёжини  пайдо қилмоқда.

Айни эҳтиёждан келиб чиқиб, Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан “Судьялар одоби кодексига шарҳлар” тўплами устида иш бошланди.

Шу муносабат билан бугун Кенгаш раиси фармойиши билан тасдиқлаган (ҳуқуқшунос олимлар, тизимнинг  катта тажрибага эга вакиллари,  Судьялар олий кенгаши, Олий суд ҳамда қуйи судлар судьяларидан иборат)  ишчи гуруҳининг илк йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда  Судьялар одоб кодексига шарҳлар зарурияти яна бир бор қайд этилиб, ишчи гуруҳи олдидаги асосий вазифалар ва уларнинг муддатлари  белгилаб олинди. Шунингдек, кодекснинг ҳар бир қоидасида турли талқинларга йўл қўймайдиган тарзда оддий ва содда услубда баён этилишига эътибор қаратилиши, бу борада ҳар қандай таклиф, фикр ва мулоҳаза муҳокама қилиши лозимлиги, пировард мақсад судьялар томонидан одоб билан боғлиқ қоидалар бузилишининг олдини олиш экани таъкид этилди. Шу мақсадда муҳокамаларга судьялар корпусининг барча вакиллари иштирокини таъминлаш учун Кенгаш ҳузуридаги Ўзбекистон Судьялар клубининг электрон платформаси имкониятидан самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги ҳам  қайд этиб ўтилди.

“Судьялар одоби кодексига шарҳлар” китоби ўзбекчадан ташқари рус ва инглиз тилларига ҳам нашр этилиши кўзда тутилмоқда.

Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech