Кенгашдан сўнг: ўн беш нафар судьянинг ўн нафари янги штат бирликларига тайинланди
Бугун Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтаётгани, кун тартибидан бир гуруҳ судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлашга оид масала кенгроқ ўрин олгани хабари берилганди.
Муқобиллик асосида ўтган жараён якунида ўн беш нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланди.
Эътиборлиси, уларнинг ўн нафари янги штат бирликларига тайинланган судьялар ҳисобланади.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Тохтасинов Зафар Расулджанович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти Андижон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Ибрагимов Бегзод Ибрагимович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти Самарқанд туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Саломов Нодир Қурбонович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Каримов Шукуржон Каримович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Эргашев Отабек Акбутаевич – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Тагаев Бекзод Базарович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Миришкор туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Бойбилов Абдиҳофиз Ибрагимович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Миришкор туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Норбеков Аслиддин Муҳаммадиевич – судьялик ваколати муддати даврига
Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Кулиев Собир Усмонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Нуробод туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
Эсанов Джахонгир Хашимович – судьялик ваколати муддати даврига
Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Эгамбердиев Одил Юлдошбоевич – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Мухамматкулова Шахноза Арслановна – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Шунингдек:
Турсунов Салохитдин Абдурахимович – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига;
Кадиров Лукмон Мухтарович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Джумаев Ўткиржон Буранович – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати