Янги судьялик лавозимларига навбатдаги тайинловлар амалга оширилди

20 Ноябрь 2023 18:55 4617 Чоп этиш

Хабар қилинганидек, бугун Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб, очиқ танов ва муқобиллик асосида янги судьялик штат бирликлари учун номзодларни танлаш ва тайинлашга оид масала кўриб чиқилди.

Якунда 1 нафар номзод беш йиллик муддатга, 11 нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Мирзаев Ғайбулла Абдунасимович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Ҳамроқулов Сухроб Қурбонович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Абдухолиқов Ғалим Есенович – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти Навоий туманлараро маъмурий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Жумақулов Фаррух Олимжонович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти Навоий туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Раҳимов Абубакр Мирхонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Навоий вилояти Навоий туманлараро маъмурий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти Навоий туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Дадабаев Алишер Аскарович – судьялик ваколати муддати давригаНаманган вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Рахимов Сойибжон Абдусамадович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Зайниддинова Латофат Сайфиддиновна – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Кадиров Умид Муртазаевич – судьялик ваколати муддати давригаҚашқадарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Самиев Бахтиёр Тешаевич – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилоят Урганч туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Каримов Зафар Зоирович – судьялик ваколати муддати давригаСамарқанд вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти Самарқанд туманлараро маъмурий судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек:

Дадаханов Алишер Хаписович – судьялик лавозимида бўлишнинг беш йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.

 

Судьялар олий кенгаши

 матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech