Кенгашдан сўнг: 23 та тайинлов, 3 та тақдимнома

21 Ноябрь 2023 19:51 4708 Чоп этиш

Хабар берилганидек, бугун Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов тарзида ўтган навбатдаги йиғилишида судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлашга оид масала кўриб чиқилди. Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг ўттиз нафардан ортиқ битирувчилари  иштирок этган очиқ танлов якунида йигирма уч нафар номзод  илк бор судьялик лавозимига тайинланди.

Бундан ташқари танловда муваффақиятли иштирок этган  Аметова Зухра Кыркбаевнани - фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг судьяси лавозимига; Арзиева Гульмира Айназаровнани - Нукус туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Тураева Дилфуза Раимбергеновнани - фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинлаш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимнома киритилди.

Бугунги тайинловлар биринчи инстанция судлари учун янги жорий этилган судьялик лавозимлари штат бирликларини муносиб кадрлар билан тўлдириш доирасида амалга оширилди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Пулатов Алишер Илхомович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Сафохонов Шохрух Халилуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Турсунов Абдимўмин Худойназарович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Бўриев Дилмурод Боходирович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Хаитова Шахноза Хасановна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Намозов Алишер Муқумович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Ахмедов Дилшодбек Хабибуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Бағдод туман судининг судьяси лавозимига;

Хазраткулов Лазизбек Бахриддинович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Олимов Азиз Тошпўлатович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман судининг судьяси лавозимига;

Эсанов Отабек Абдумуминович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг раиси лавозимига;

Ибрагимходжаев Хуршид Равшанович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман судининг судьяси лавозимига;

Турабоев Рахматилло Ибрагимович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг судьяси лавозимига;

Тангматов Жонибек Олимжонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Равшанов Зариф Чориевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг судьяси лавозимига;

Мадрахимов Бекзод Тохирович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Умаров Хуршиджон Хусанович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Рахманова Зилола Сурхановна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Алимарданов Сардор Тўлқинович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Жамалов Бекзод Бахтиярович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Умирзаков Зохид Жозилбоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Жуманиязов Адилбек Шоназарович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти Урганч туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Давронов Улуғбек Абдурахмонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Самарқанд вилояти Самарқанд туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Искандаров Бекзоджон Махмудович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

 

Судьялар олий кенгаши

 матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech