Кенгаш ўтди: қайси судья фаолиятида қандай ўзгариш?

30 Ноябрь 2023 19:58 4137 Чоп этиш

Янги судьялик лавозимлари штат бирликларига тайинловлар давом этмоқда.  Тайинловлар очиқ танлов ва муқобиллик асосида ўтаётир.

 Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилишида ҳам  айни шу масала муҳокама қилинди. Якунда муносиб деб топилган айрим судьялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Заиров Руслан Зарифович  –  судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Рўзимов Элёр Ўктамович – судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Исаков Зафарбек Баходирович  – судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Урмонов Мухаммаджон Каримович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Абдуразиков Куёшбек Абдухоликович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Сиддиқов Отамурод Муроджонович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Абидов Мирзиёд Мирджололитдинович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Абдуллаев Лутфилла Саъдуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Қодиров Алибек Давронович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Латипов Усмон Яхшибоевич – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Абдуллаев Нурулла Абдулла ўғли – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Сангиров Нодирбек Рахмон ўғли – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Кенжаева Нигора Эсанбоевна – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Солиев Санжар Юсуфович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти Самарқанд туманлараро маъмурий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech